

"Биз бир қатор ажойиб футболчилардан айрилмоқдамиз. Улар билан муроса қилишимизга тўғри келади. Агарда, ҳозирги таркиб билан ишлашни давом эттириш мумкин бўлса ажойиб бўлар эди. Аммо, бунинг иложи йўқ",- дейди Флик.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки,"Интер" ҳамда "Барселона" жамоаси аъзолари Перишич ва Коутиньо ижара асосида ўтган мавсумни "Бавария"да ўтказишди. Эндиликда улар ўз клубларига қайтишади.



