Ханс-Дитер Флик "Барселона"нинг 125 йиллик юбилейи ҳақида: "Клубдан-да юқорироқ"

Mirjalol Normatov
30 ноя 2024, 01:11
Ханс-Дитер Флик "Барселона"нинг 125 йиллик юбилейи ҳақида гапирди.

"Ҳозир ўтган ишларни гапиришнинг мавриди эмас деб ҳисоблайман. Чунки бор эътиборим "Лас-Пальмас"га қарши ўйинга қаратилган. Мен учун "Барселона"нинг бир қисми бўлиш катта фахр.

"Барселона"га келган илк кунимданоқ бу ердан завқ оляпман. Мухлислар жуда ёқимтой, улар мен билан яхши муносабатда ва доимо ёрдам беришади. Бу ерда ишлашнинг ўзи менга завқ бермоқда.

Ҳа, "Барселона" клубдан-да каттароқ", - деди Ханси Флик.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›