Ханданович “Интер” таркибида 100- “қуруқ” учрашувини ўтказди
22 дек 2019 09:43
Янгиликлар
Ханданович “Интер” таркибида 100- “қуруқ” учрашувини ўтказди
А сериянинг 17-турида “Интер” ўз майдонида “Женоа”ни (4:0) таслим этди.
Ушбу учрашувда “Интер” посбони Самир Ханданович А серия баҳсларида “нерадзурилар” сафида 100- учрашувда гол ўтказмади.
Ханданович 2012 йилда “Удинезе”дан “Интер”га кўчиб ўтганди. Шу вақтдан буён (2012 йил) Италияда ҳеч бир дарвозабон Хандановичдан ортиқроқ ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олгани йўқ.
Жорий мавсумда 35 ёшли посбони миланликлар сафида А серияда 17 та учрашувда майдонга тушиб, еттита учрашувда ўз дарвозасидан гол ўтказмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар