Хамеснинг онаси Зидан унинг ўғлига руҳшуносга мурожаат қилишни маслаҳат берганига ишонмайди

Aslanov Jasurbek
25 фев 2016, 14:16
"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг онаси Пилар Рубио "қаймоқранглилар" устози Зинедин Зидан унинг ўғлига руҳшуносга мурожаат қилишни маслаҳат берганига ишонмайди.

Бу маълумот олдинроқ Испаниянинг Sport интернет-нашри томонидан тарқатилган эди.

"Маълумотни тарқатган манбани кўриб роса кулдим. Ҳақиқат эса бошқача. Хамес руҳан кучли. У кучли ва ҳар соҳада ғолиб" - дейди Рубио.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com