Хамес: "Зиданнинг қайтгани ҳеч нимани ўзгартирмайди"

Mirjalol Normatov
18 мар 2019, 21:58
"Бавария" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес "Реал"га Зинедин Зидан қайтганидан сўнг, ўзи ҳам "қироллик клуби"да фаолиятини давом эттириши мумкинлиги борасида гапирди.

"Зидан билан муносабатларда ҳеч қачон муаммолар бўлмаган. Ҳа, у "Реал"га қайтди. Аммо бу ҳолат менинг менинг ҳаётимга таъсир қилмайди. Аниқ айта оламан, бу ҳеч нимани ўзгартирмайди", - деди Родригес.

Хамеснинг ижара шартномаси ушбу мавсумдан кейин якунланади. Ҳозирча "Бавария" колумбияликни сотиб олиши ёки олмаслиги борасида бир қарорга келмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›