Хамес яна бир бор АПЛ жамоасига рад жавобини берди

Mirjalol Normatov
1 дек 2019, 13:59
"Marca" хабарига кўра, "Арсенал" раҳбарияти Хамес Родригес билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўрган.

28 ёшли колумбиялик футболчи Месут Ўзилнинг ўрнига ўринбосар сифатида кўрилаётганди. Бироқ футболчи ушбу ғоядан воз кечди.

Гап шундаки, ушбу ёзда футболчига "Атлетико" ва "Наполи" томонидан қизиқишлар бўлган. Хамеснинг ўзи эса ЕЧЛда қатнашадиган жамоада ўйнашни истамоқда.

Айни дамда "қаймоқранглилар" раҳбарияти футболчининг трансферидан 40-50 миллион евро ишлаб олишмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›