Хамес Родригеснинг "Реал"даги келажагини Зидан ҳал қилади

Tolibjon Qosimov
5 июн 2017, 20:36
"Реал" президенти Флорентино Перес колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригеснинг фаолияти борасидаги саволларга бош мураббий Зинедин Зидан жавоб беришини айтиб ўтди.

"Мен Зидан билан Хамес борасида гаплашаман, чунки жамоани у бошқаради. Агар мен ҳал қилганимда ҳаммани қолдирган бўлардим. Ҳа, Хамес - зўр футболчи. Лекин, жамоада бундай ўйинчилар кўп бўлганда қарор қабул қилиш керак. Унинг клубдаги келажагини Зидан ҳал қилади", - деди Перес.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›