

Колумбиялик хавбек иккинчи йилдирки, "Реал"дан ижарага берилган ва "Бавария" Хамесни тўлақонли сотиб олиши учун 42 миллион евро тўлашига тўғри келади. Аммо, 27 ёшли хавбек келажагини "Бавария" билан боғламоқчи эмас.
Родригеснинг агенти мижози учун аллақачон янги иш жойи излашга тушиб кетган. Айни вақтда Хамесга "Ювентус" клуби асосий номзод бўлиб турибди.
Жорий мавсум Хамес Родригес "Бавария" либосида 20 та ўйинда қатнашди. Ушбу ўйинларда у 7 та гол ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.




