

"Marca" хабарига кўра, "қаймоқранглилар" футболчини 25 млн еврога ҳам сотиб юборишга тайёр турибди. Бироқ унинг кета олмаслигига футболчининг маоши сабаб бўлмоқда.
Хамес Мадридда йилига 8 млн евро маош олмоқда. Унинг ўзи клубдан кетишга тайёрлиги борасида айтиб ўтганди. Ҳаттоки, у 50 фоиз маошидан воз кечишга ҳам тайёр турибди. Унга йилига 4 млн евро маош беришга тайёр клублар ҳам бор.
"Атлетико", "Лацио", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" каби клублар шулар жумласидан. Катта эҳтимол билан келаси мавсумда ҳам колумбияликни "Реал" таркибида кўрсак керак.


