

"Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Улар яхши ўйнашди, биз эса унданда зўрроқ ҳаракат қилишмиз мумкин эди, аммо натижа адолатли деб ўйлайман.
Қийин бўлдими? Деярли йўқ. Мени ҳамма қўллаб турди. Зидан ва жамоадошларим билан муносабатим жуда яхши ва сиз бир жамоа эканлигимизни кўришингиз мумкин. "Реал" ғалаба қозонишда давом этишда ва рекордларни янгилашда давом этмоқчи. Биттаси амалга ошди - Ла Лигада 16 та кетма-кет ғалаба. Доимо шу ерда бўлишни истаганман ва фаолиятимни охиригача жамоада қолиш учун курашаман" - дейди Хамес.



