Хамес: “Эвертон”да қолишни хоҳлагандим, аммо ...”

Eldor Akmurzayev
21 фев 2022, 08:15
Ҳозирда “Ал Райян”да ўйнаётган Хамес Родригес “Эвертон”дан кетиш сабабини тушунтирди.

“Эвертон” узоқроқ қолишни истагандим. Бу ақл бовар қилмас мухлисларга эга ажойиб клуб, аммо менга ишонмайдиган мураббийга дуч келдим. У ерда қолмоқчи эдим”, дейди колумбиялик.

Эслатиб ўтамиз, Хамес кузда Осиёга йўл олди. Ўшанда “Эвертон”ни Рафаэль Бенитес бошқарарди.

У жорий мавсум “Ал Райян” сафида 9 ўйинда қатнашиб, 3+4 натижа кўрсатмоқда. 30 ёшли футболчининг жамоа билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар тузилган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano