

"Don Balon" хабарига кўра, у "Эвертон" қизиқишлари доирасига тушиб қолган. "Ирислар" бош мураббийи Карло Анчелотти футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи ҳам собиқ устози билан бирга ишлашга қарши эмас.
Ўтган ёзда "Реал" ўз футболчиси учун 75 млн евро сўраганди. Келаси ёзда эса Хамеснинг нархи 45 млн еврогача тушади.
Ушбу мавсумда колумбиялик ярим ҳимоячи ЛаЛиганинг 9 ўйинида 1тадан гол ва ассистентлик қайд этди.



