UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  5 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  16 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  235 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

Халқаро тақвим: Август ойида нималар кутмоқда? Янгиликлар

Халқаро тақвим: Август ойида нималар кутмоқда?

Август ойидан яна халқаро ўйинларга старт берилади. Қуйида келаси ой бўлиб ўтадиган халқаро ўйинлар ва бошқа воқеаларга тўхталамиз.

2-10 август. U-20 Аёллар Осиё чемпионатига саралаш
2 август куни U-20 Аёллар Осиё чемпионати саралаш учрашувларига старт берилади. Ушбу мусоақанинг финал босқичи 2026 йил 1-18 апрель кунлари Таиланда бўлиб ўтади. U-20 Аёллар Осиё Кубогида 12та жамоа қатнашади.
 
Мусобақанинг саралаш баҳсларида 33та жамоа иштирок этади. Жамоалар 4тадан 7 гуруҳга бўлинган. Яна битта гуруҳда бешта жамоа бор. Барча 8 гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши 3та иккинчи ўрин эгаси Осиё чемпионати йўлланмасига эга чиқади. Шунда мезбон Таиланд билан бргаликда жами 12та жамоа бўлади.

Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси саралашни мезбон сифатида ўтказади. Бизнинг гуруҳда Иордания, Шимолий Мариана ороллари ва Баҳрайн бор. Бошқа гуруҳлардаги саралаш учрашувлари Бутан, Вьетнам, Тожикистон, Мьянма, Хитой, Малайзия ва Лаосда бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси барча учрашувларни "Дўстлик" стадионида ўтказади. Тақвим қуйидагича:

6 август. 17:30. Иордания - Шимолий Мариана
6 август. 20:30. Ўзбекистон - Баҳрайн
8 август. 17:30. Баҳрайн - Иордания
8 вгуст. 20:30. Шимолий Мариана - Ўзбекистон
10 август. 17:30. Шимолий Мариана - Баҳрайн
10 август. 20:30. Ўзбекистон - Иордания

7 август. U-17 Осиё чемпионати ва U-17 Аёллар Осиё Кубоги саралаш ўйинлари қуръаси

7 август куни ҳам эркаклар U-17 Осиё чемпионати, ҳам аёллар U-17 Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланади. Маълумки, U-17 Осиё чемпионати бундан буён ҳар йил ўтказилади. Ушбу мусобақа шу йил Саудия Арабистонида бўлиб ўтганидан ва Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси чемпион бўлганидан хабарингиз бор. Кейинги мусобақа мезбони ҳам Саудия.

Навбатдаги аёллар U-17 Осиё чемпионати 2026 йил Хитойда бўлиб ўтади ҳамда 30 апрель куни старт олиб, 17 майга қадар давом этади. Бунда ҳам 12та жамоа қатнашади. Ҳозирча 4та иштирокчи маълум. Булар - Хитой (мезбон), КХДР (2024 йилги Осиё чемпиони), Япония (2-ўрин) ва Жанубий Корея (3-ўрин). Саралаш ўйинларидан сўнг яна 8та жамоа номи маълум бўлади.

12 август. ОЧЛ Элит ўтиш босқичи

Бу мавсум ОЧЛ Элит ўйинлари икки минтақага бўлинган ҳолда ўтказилади. Ғарб ва Шарқ минтақасида 12тадан жами 24та клуб иштирок этади. Ҳозир ҳар иккала минтақада 11тадан жамоа номи маълум бўлган. 12-жамоа номи 12 август куни бўлиб ўтадиган ўтиш ўйинларидан сўнг аниқ бўлади.

Демак, шу куни Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клуби Эроннинг "Сепахон" клуби билан баҳс олиб борса, Шарқ минтақасида Хитойнинг "Ченгду" жамоаси Таиланднинг "Бангкок Юнайтед" клубига қарши майдонга тушади. Ўтиш босқичи битта учрашувдан иборат бўлиб, ғолиб ОЧЛ Элитга йўл олади, мағлуб эса ОЧЛ 2да ўйнайди. Эслатиб ўтамиз, бу мавсум ОЧЛ Элитда юртимиз шарафини "Насаф" ҳимоя қилади.

12 август. ОФК Чақирув Лигаси ўтиш босқичи

Чақирув Лигаси ОФКнинг ОЧЛ Элит ва ОЧЛ 2дан кейинги учинчи даражали мусобақаси бўлиб, бунда асосан ривожланаётган клублар иштирок этади. Бу мусобақа ҳам жамоаларни икки минтақа бўлган ҳолда ўтказиб келиняпти. 12 август куни Ғарб минтақасида 5та, Шарқ минтақасида эса 4та ўтиш босқич учрашувлари бўлиб ўтади. Барча ўйинлар якунига етгач, мусобақанинг гуруҳ босқичига йўл олган 9та омадли жамоани билиб оламиз.

Ғарб минтақасида 12 август куни бўладиган ўйинлар:

"Абаҳани Дака" (Бангладеш) - "Мурас Юнайтед" (Қирғиз Республикаси)
"Ал Карама" (Сурия) - "Башундара Кингз" (Бангладеш)
"Абдиш-Ата" (Қирғиз Республикаси) - "Хуттин" (Сурия)
"Мазия" (Мальдив) - "Ал Араби" (Қувайт)
"Паро" (Бутан) - "Абу Муслим" (Афғонистон)

Шарқ минтақасида 12 август куни бўладиган ўйинлар:

"Тайнан Сити" (Хитой Тайпейи) - "Хангарид" (Мўғулистон)
"СП Фалконс" (Мўғулистон) - "Тайчунг Футуро" (Хитой Тайпейи)
"Янгон Юнайтед" (Мьянма) - "Эзра" (Лаос)
"Касука" (Бруней) - "Фном Пен Кровн" (Камбоджа)

13 август. ОЧЛ 2 ўтиш босқичи

13 август куни ОЧЛ 2 мусобақасига ўтиш ўйини бўлиб ўтади. ОЧЛ 2 мусобақасида 32та клуб иштирок этади. ОЧЛ 2нинг амалдаги ғолиби сифатида "Шаржа" клуби бу мавсум ОЧЛ Элитда ўз кучини синаб кўради.

ОЧЛ 2нинг финал босқичида жамоалар 4тадан 8 гуруҳга бўлинади. Биласиз, бу мусобақада "Андижон" Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Ўтиш босқич баҳсларида қуйидаги жамоалар куч синашади:

"Гоа" (Ҳиндистон) - "Ал Сииб" (Уммон)
"РегарТадАЗ" (Тожикистон) - "Аҳал" (Туркманистон)
"Персиб" (Индонезия) - "Манила Диггер" (Филиппин)

Бу ўйинлар натижасига кўра, 3та ғолиб ОЧЛ 2 гуруҳ босқичига йўл олади. Мағлублар ОФК Чақирув Лигасида ўйнайди.

15 август. ОЧЛ Элит ва ОЧЛ 2 гуруҳ ўйинлари қуръаси

15 августни кўпчилик кутаётгани бор гап. Чунки шу куни ОЧЛ Элит ҳамда ОЧЛ 2 учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Айтиб ўтганимиздек, ОЧЛ Элит Ғарб минтақасида 12та жамоа кураш олиб боради ва жамоалар гуруҳга ажратилмайди. Ҳар бир клуб тўртта уйда ва тўртта сафарда ўйин ўтказади. 12та жамоадан кучли 8таси кейинги босқичга чиқади. Ҳозирги пайтга келиб 11та клуб номи маълум бўлган:

Саудия Арабистони - "Ал Аҳли" (Элит ОЧЛ ғолиби), "Ал Иттиҳод" (Про лига чемпиони), "Ал Ҳилол" ( Про лига вице-чемпиони).
БАА - "Шабаб Ал Аҳли" (Про лига чемпиони), "Шаржа" (ОЧЛ 2 ғолиби/ Про лига 2-ўрин соҳиби), "Ал Ваҳда" ( Про лига 3-ўрин соҳиби).
Қатар - "Ал Садд" (Юлдузлар лигаси чемпиони), "Ал Гарафа" (Амир Кубоги соҳиби).
Эрон - "Трактор" (Про лига чемпиони).
Ўзбекистон - "Насаф" (Суперлига чемпиони).
Ироқ - "Ал Шорта" ( Юлдузлар лигаси чемпиони).

Шунингек, 12-жамоа номи "Ал Дуҳайл" ва "Сепахон" ўртасидаги ўтиш ўйинидан сўнг маълум бўлади. Мазкур баҳс 12 август куни Доҳадаги "Абдуллоҳ бин Халифа" стадионида бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган.

"Андижон" иштирок этадиган ОЧЛ 2 гуруҳ босқич қуръа натижалари ҳам шу куни маълум бўлади. Ғарб минтақасида 16та клуб иштирок этишини ҳисобга олсак, жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинади. ОЧЛ 2да ўйнаши аниқ бўлган 13та клуб: "Ал Насср" (Саудия Арабистони), "Ал Васл" (БАА), "Ал Аҳли" (Қатар), "Истиқлол" (Эрон), "Андижон" (Ўзбекистон), "Ал Завра" (Ироқ), "Ал Ҳуссейн" (Иордания), "Ал Веҳдат" (Иордания), "Ал Муҳаррақ" (Баҳрайн), "Ал Халдия" (Баҳрайн), "Моҳун Баган" (Ҳиндистон), "Истиқлол" (Тожикистон), "Арқадағ" (Туркманистон).

25-31 август. ОФК Аёллар чемпионлар Лигаси ўтиш босқичи

ОФК аёллар ўртасида ҳам Осиё чемпионлар Лигасини йўлга қўйган. Ушбу мусобақа учун ўтиш ўйинлари 25-31 август оралиғида бўлиб ўтади. Ўтиш босқичида Ўзбекистон чемпиони сифатида "Севинч" аёллар клуби иштирок этади. Барча ўйинлар Қаршидаги Марказий стадионда бўлиб ўтади.

25 август. 20:30. "Севинч" - АПФ (Непал)
28 август. 20:30 "Ал Насср" (Саудия Арабистони) - "Севинч"
31 авгусвт. 20:30. "Осиё коллежи" (Таиланд) - "Севинч"

Мусобақа форматига кўра, фақат гуруҳ ғолиби ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олади.

28 август. ОФК Чақирув Лигаси гуруҳ босқич қуръаси

Ва ниҳоят 28 август куни ОФК Чақирув Лигаси учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Ушбу мусобақада бизга бирмунча таниш Турманистоннинг "Алтин Асир", Қувайтнинг "Ал Қувайт", Суриянинг "Ал Карама" ҳамда Қирғиз Республикасининг "Мурас Юнайтед" каби клублари иштирок этади.

Х.Холиқов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
25 июл 02:33:01
G'ulom Murodovich
Ba
   
24 июл 21:16:13
Haqiqat-2
Севинч жамоасини халкаро номи Насаф деб юритилаетган эди шекилли
   
24 июл 15:55:08
EURONEFTCHI
ОЧЛ 2 да Андижонга омад. Яхши жамоалар боракан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика