Халк "Шанхай СИПГ"ни тарк этадими?

Aslanov Jasurbek
24 дек 2017
"Шанхай СИПГ" ҳужумчиси Халк унга Европа клублари таклиф билан чиққани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.

"Мен фақат майдонда ишлайман, бор эътиборим ўзимнинг энг яхши ўйинимни кўрсатишга қаратилган. Майдонда ташқарисидаги ишларим учун эса менежер бор.

Таклифлар, қизиқиш ва алоқалар бўлди. Вакилим билан боғланишга уринишди, аммо Хитойда бахтлиман. Бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Оилам ҳам мамнун" - дейди Халк.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик форвард 2016 йилнинг ёзида 56 млн. евро эвазига "Зенит"дан "Шанхай СИПГ" сафига ўтган эди. Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳам ушбу клуб шарафини ҳимоя қилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Globo Esporte