Халилхожич: “Жазоир Жанубий Корея ва Россияни ютиши керак”

Tolibjon Qosimov
22 июн 2014, 12:29
Жазоир бош мураббийи Вахид Халилхожич матбуот анжуманида Жанубий Корея ва Россия терма жамоалари устидан ғалаба қозонишга ҳаракат қилишини айтди.
Жазоирликлар биринчи турда Белгия терма жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Биз яқинлашиб келаётган Жанубий Кореяга қарши ўйинда ва кейинги Россия билан бахсда ғолиб бўлишимиз шарт. Футболда ҳужумни ва ҳимояни бир ҳил ушлаш керак, буни эплай олмасангиз ғалаба қозона олмайсиз. Менинг жамоам буни тушунди.

Яқинлашиб келаётган учрашувда ҳаммаси яхши бўлади. Бразилия халқи яхши футболни ёқтиради, биз эса доимо яхши футбол кўрсатишга интилганмиз. Шу сабабли, Жанубий Кореяга қарши ўйинда бразилиялик мухлислар бизни қўллаб-қувватлайди деган умиддаман” – дейди Халилхожич.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com