Хакими "Реал" мухлислари билан хайрлашди

Alisher
4 июл 2020
Ҳимоячи Ашраф Хакими "Реал"дан "Интер"га ўтди ва "қироллик клуби" мухлисларига хат ёзди.

"Мадриднинг "Реал" клуби - мен вояга етган, ўқиган ва ҳозиргидек бўлишимга сабаб бўлган уйим. Клубнинг барча ходимлари, мураббийлари ва мен билан ажойиб вақтларни ўтказган барча жамоадошларимга раҳмат.

Ва ниҳоят, мени қўллаб-қувватлаган ва клуб учун мухлислик қилишни давом эттираётган барчага миннатдорчилик билдираман.

Ҳаммаси учун раҳмат, Мадриднинг "Реал" клуби", - деб ёзган Хакими. Эслатиб ўтамиз, Хакими "Реал" 14 йил тўп тепди.


AlisherМуаллиф
Манба: instagram.com/achrafhakimi