UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  1 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  3 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1 09:34ПСЖ футболчисини Туркия жамоаси сотиб олди  3 09:03"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади  2 08:32"Насаф" футзал жамоаси уч нафар Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзолари билан шартнома имзолади  1 08:01Суперлига. Бугун 2-даврага старт берилади  2 07:30Sofascore. Элдор Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  5 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  30 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  11 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3

Хайрулла Каримов: "Мавсум бошланиши олдидан хушёрлигимиз ортяпти" Янгиликлар

Хайрулла Каримов: "Мавсум бошланиши олдидан хушёрлигимиз ортяпти"

Айни кунларда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Туркиянинг Анталия ўлкасида янги мавсумга тайёргарлик олиб бормоқда.
Ўтказилаётган машғулотлар ва назорат учрашувларидаги фикрларини билиш мақсадида жамоамиз сардори Хайрулла Каримовга мурожаат қилдик.

- “Бунёдкор”нинг мавсумолди тайёргарлик жараёнлари, хусусан Анталиядаги йиғин кўнгилдагидек ўтяптими?
- Тайёргарлигимиз аввалдан тузиб чиқилган режа асосида олиб борилмоқда. Кунига икки маҳалдан шуғулланяпмиз. Мураббийлар штаби футболчиларга фойдали бўлган юкламаларни бериб, мавсумга тайёрлашяпти. Ташкилий жиҳатдан ҳам ҳеч қандай муаммо йўқ.

- Мураббийлар штаби кўпроқ қандай машқларга урғу беряпти?
- Бундай иссиқ ўлкалардаги йиғинлардан унумли фойдаланиб қолиш керак. Буни инобатга олган Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳар бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратяпти. Жисмоний ҳолатимизга ҳам, тактик услубимизга ҳам тенгма-тенг ёндашишяпти. Назорат учрашувларида асосан икки таркибга бўлинган ҳолда иштирок этяпмиз. Мени хурсанд қилаётгани машғулотлар давомида ҳамма футболчилар шунчаки кун ўтказишга эмас, балки сидқидилдан ва виждонан иштирок этишмоқда.

- “Бунёдкор”га янги келиб қўшилган футболчилар жамоага тўлиқ мослашиб улгуришдими?

- Бу йил сафимизни тўлдирганлар аста-секин “Бунёдкор”нинг ўйин услубига мослашиб боришмоқда. Мураббийларимиз майдондаги ва унинг ташқарисидаги назарий машғулотларда янги футболчилардан нималар истаётганликларини уларга етказиб беришяпти. Ўз навбатида янгилар ҳам ўзларидан нималар талаб қилинаётганини аста-секин тушуниб боришмоқда. Ўйлайманки, мавсум стартигача янгилар ва эскилар деган тушунча буткул йўқолиб, майдонда ва унинг ташқарисида бемалол тил топишиб оламиз.

- “Бунёдкор” ҳозирги ҳолатида мавсумга неча фоиз тайёр бўлди, деб ҳисоблайсиз?
- Қувонарлиси, кун сайин жамоада ижобий ўзгаришлар бор. Аввало, таркибдаги рақобат футболчиларни янада кўпроқ меҳнат қилишга ундаяпти. Шунингдек, назорат учрашувлари орқали ҳаракатларимиз яхшиланиб, бир-биримизни янада осонроқ тушуна бошлаяпмиз. Қолаверса, расмий ўйин санаси тобора яқинлашаётгани боис футболчиларнинг хушёрлиги ортмоқда.

- Болгария клубларига қарши ўтказилган назорат учрашувлари ҳақида нималар дея оласиз?
- Бу сафар ҳам иккита таркиб билан ўйин ўтказдик. Биринчи ўйинда ҳисоб очилмади. Лекин баҳс қизиқарли ва курашларга бой бўлганини айтиб ўтишим керак. Софиянинг “Локомотив” клубига билан бўлган учрашув ҳар иккала томон учун ҳам фойдали ўтди, деган бўлардим. Ўйин тақдирини Вохид Шодиев томонидан киритилган биргина гол ҳал қилди. Бироқ бутун баҳс давомида майдонда аёвсиз кураш кечди. Мана шу каби ўйинлар биз учун керак. Хатолар ҳам йўқ эмас. Лекин камчиликлар устида Туркиядаги йиғинда ишлаб, уларни тезроқ бартараф этишимиз лозим.

- Осиё Чемпионлар лигасида юртимиз номидан биргина “Бунёдкор”ни қолиши Сизларга қўшимча босиб юклайдими?

- “Бунёдкор” энди халқаро турнирда янада масъулиятлироқ иштирок этиши керак, деб ўйлайман. Осиё Чемпионлар лигаси осон мусобақа эмас. Ундаги ҳар бир хато жуда-жуда қимматга тушади. Шу боисдан ҳам 2014 йилги турнирда эътиборлироқ бўлиб ўйнашга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, мухлисларни хурсанд этиш учун бор куч-қудратимизни ишга соламиз.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика