Хаби Алонсонинг Испания сафидаги охирги ўйини Австралияга қарши бўлади

Narzulla Saydullayev
21 июн 2014, 11:12
Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо Бразилиядаги мундиалдан сўнг термадан кетишга қарор қилди, деб хабар бермоқда ИТАР-ТАСС.
32 ёшли футболчи ўтган мавсумда кўп бор жароҳат олгани туфайли шундай қарорга келган. Алонсо энди бор эътиборини клубдаги фаолиятига қаратмоқчи.

Алонсо Испания терма жамоаси сафида жами 113та ўйин ўтказиб 16та гол урди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net