Хаби Алонсо севимли ярим ҳимоячисини айтди

Eldor Akmurzayev
26 ноя 2020
Испаниялик собиқ футболчи кеча 39 ёшни қаршилаганди.

“Тьяго Алькантаранинг ўйинларини кузатишни яхши кўраман, у доимо ҳужумкор футболчилар билан чиқишиб кетади, уларга ўзига хос жиҳатлари билан ёрдамлашади. У энг зўр ярим ҳимоячилардан бирига айланган ажойиб инсон. У футболни севади ва индивидуаллигини намойиш этади.

Тьяго “Бавария”да фантастик кўринганди, ўйлашимча, “Ливерпуль”да ҳам унинг даражаси тушиб кетмайди”, дейди Алонсо.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA