Хаби Алонсо: "Реал"ни соғиняпман"

Aslanov Jasurbek
23 янв 2016, 16:10
"Реал" собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Бавария" шарафини ҳимоя қилаётган Хаби Алонсо "Қироллик клуби"ни соғинаётганини тан олди.

"Реал" ажойиб жамоа, ҳар бир чизиқда беш нафардан топ-футболчи бор. Жамоанинг асоси, тажрибали футболчилари бор. Клуб мавсумни муваффақиятсиз бошлаган бўлсада, "Реал" тез орада ўз кучини кўрсатади.

"Реал"ни соғиняпман. У ерда 5 йил ўйнаганман ва доимо клубда мени қадрлашларини ҳис қилганман" - дейди Алонсо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: GQ

Сўнгги янгиликлар

Барча ›