

Sky Sport журналисти Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, Леверкузеннинг "Байер" клуби бош мураббийи камида қишгача жамоада қолади. Клуб раҳбарияти унинг ишидан мамнун ва уни қўллаб-қувватламоқда.
Алонсо октябрь ойи бошидан буён "Байер"ни бошқармоқда. Испан мутахассиси клуб билан 2024 йилгача шартнома имзолаган. Унинг қўл остида жамоа 6 та ўйин ўтказиб, атиги битта ғалабага эришди ҳамда яна иккита ўйин дуранг билан якунланган бўлса, уч бор мағлуб бўлди.



