

"Мен 17 йил футбол ўйнадим ва мураббий бўлишга қарор қилдим, - дейди 35 ёшли Алонсо. - Батафсил маълумот кейинроқ бўлади".
Алонсо 2016/17 йилги мавсумдан сўнг футболчилик фаолиятини якунлади. У Испания терма жамоаси сафида Жаҳон чемпиони бўлди ва икки бор Европа чемпионлигига эришди. Ярим ҳимоячи "Реал Сосьедад", "Эйбар", "Реал", "Ливерпуль" ва "Бавария" сафида ўйнади.
Фаолияти давомида икки бор ЕЧЛ, икки бор УЕФА Суперкубогини ютган, Испания, Германия чемпиони бўлган, Англия, Испания ва Германия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.




