Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"
26 авг 20:30
Янгиликлар
Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо журналистларга тажрибали ҳимоячи Дани Карвахалнинг терма жамоага қайтиш истаги ҳақида гапирди.
Алонсо клуб матбуот хизматига Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни жуда хоҳлаши, аммо якуний қарорни "қизил фурия" бош мураббийи қабул қилишини айтди. Мутахассис Карвахалнинг оғир жароҳатидан фориғ бўлгани ва ажойиб формада эканлигидан жуда хурсанд эканлигини такидлади.
"Дани яхши ўйнаяпти, жамоада ўз сўзи бор. У майдонда етакчилик қобилиятини кўрсатмоқда. Умид қиламанки, у тез орада терма жамоага қайтади. Бу у учун жуда муҳим", – деди Алонсо.
Эслатиб ўтамиз, Дани Карвахаль хочсимон боғлами узилишидан тўлиқ фориғ бўлди. 33 ёшли ҳимоячи жорий мавсум Ла Лигада иккита ўйинда ҳам майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар