Хаби Алонсо: "Гвардиола менга қизиқиш билдирган, аммо Бускетсни танлаган ва адашмаган"

Aslanov Jasurbek
17 апр 2017, 10:31
"Реал" собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Бавария" шарафини ҳимоя қилаётган Хаби Алонсо "қаймоқранглилар" сафига ўтишдан олдин "Барселона" футболчисига айланиши мумкин бўлганини айтиб берди.

Алонсо 2009 йилда "Ливерпуль"дан "Қироллик клуби"га ўтган.

"Ливерпуль" раҳбарияти ва Рафаэль Бенитес мени трансферга қўймоқчи эканлигини айтишган. Ўшанда "Барселона" мураббийи Хосеп Гвардиола менга қизиқиш билдирган. Бенитес унга, мен Хосепнинг ўйинига мос тушадиган футболчилигимни айтган. Аммо истиқболга эга бўлган Бускетс ўзини кўрсата бошлаган эди. Гвардиола Бускетсни танлади ва адашмади" - дейди Алонсо.

Алонсо 2004-2009 йилларда "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›