Хаби Алонсо "Боруссия" билан келишиб олмаган
23 мар 2021 22:55
Янгиликлар
Хаби Алонсо "Боруссия" билан келишиб олмаган
Хаби Алонсонинг Менхенгладбахнинг "Боруссия"си бош мураббийига айланиши сўроқ остида қолмоқда.
Олдинроқ испаниялик мутахассис ушбу мавсум якунланганидан кейин жамоа бош мураббийлигидан кетадиган Марко Розенинг ўрнини эгаллаши кутилаётгани борасида маълумотлар берилганди.
Бироқ "Marca" нашри ушбу хабарни рад этди. Немис клуби 39 ёшли мутахассисга таклиф билан чиққани рост. Аммо Хаби бу сўровга жавоб берганича йўқ.
Айни дамда у "Реал"нинг ёшлар жамоасини бошқармоқда.
"Боруссия" М ушбу мавсумда Бундеслиганинг 26 ўйинида 36 очко жамғариб, турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар