

Беллингем Карло Анчелотти қўл остида майдон марказида, 10-рақам сифатида ўйнади, бу унинг самарали ҳаракатлари билан тасдиқланади. Англиялик футболчи ўтган мавсум 14 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди.
"У ҳар қандай жойда фойда келтиради, чунки у ўзгача футболчи. Унинг порлаши – "Реал" учун даврни белгиловчи футболчининг порлаб чиқиши. Менимча, 21 ёшли футболчи клубнинг келажакдаги лойиҳаларида асосий роль ўйнайди.
У билан яхши жойда ва қулай пайтда ишлашдан мамнунман. Уни ярим ҳимоячи сифатида кўраман. Биз уни имкон қадар фойдали ўйинчига айлантирамиз", – деди испаниялик мураббий.

Алонсо "қаймоқранглилар" билан 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома тузди ва мадридликлар жамоасини 3 мавсум бошқаради.



