Хаби Алонсо «Байер»дан кетган тақдирда қайси жамоани бошқариши маълум

Khoja
23 мар 2024, 10:05
Хаби Алонсо ёзда «Байер»дан кетган тақдирда ҳам Германияда қолмоқчи.

Бу ҳақида Sky Germany маълум қилди. Испаниялик мутахассис «Ливерпуль» томонидан қизиқишга қарамасдан фаолиятини Германиянинг «Бавария» клубида давом эттиришга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Алонсонинг «Байер» билан тузган шартномаси якунланишига яна 2 йил бор. Аввалроқ Алонсо билан шартнома тузишни истовчи клублар «Байер»га камида 15 миллион евро тўлаши ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: Sky Germany