

Манбанинг хабарига кўра, "бўрилар" бразилиялик ярим ҳимоячини "Ливерпуль"га ўтган Диогу Жота ўрнига ўринбосар сифатида кўришмоқда. Коста туринликлар бош мураббийи Андреа Пирло режаларига киритилмаган.
Ўтиш бўйича музокаралар аллақачон бошланган.
Эслатиб ўтамиз, Дуглас Коста 2017 йилдан бери "Ювентус" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
29 ёшли футболчи фаолияти давомида "Бавария", "Шахтёр" ва "Гремио" клубларида ҳам ўйнаган.
Дуглас Коста 2019/20 йилги мавсумда А Серияда 23 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.



