"Вулверхэмптон" "Челси" ҳужумчиси Абрахамга эътибор қаратди

Sherzod Nurmatov
26 апр 2021, 00:37
"Бўрилар" "аристократлар" аъзоси Тэмми Абрахамга қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, "бўрилар" ёзги трансфер ойнасида "Астон Вилла" ва "Вест Хэм" билан 23 ёшли англиялик учун кураш олиб боришади.

Абрахам 2020/21 йилги мавсумда "Челси" таркибида 31 учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урган ва 6 голли узатмани амалга оширган. 

Transfermarkt портали футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда. 

Олдинроқ форвард ушбу мавсум охирида "Челси"ни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Insider

Сўнгги янгиликлар

Барча ›