

"Бёрнли" "Вольфсбург" форварди Ваут Вегхорст билан шартнома имзолайди.
Трансфер нархи 15 млн еврони ташкил этади. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Вегхорст 2018 йилдан бери "Вольфсбург"да ўйнайди. Нидерландиялик кетма-кет беш мавсумдан бери "бўрилар"нинг энг яхши тўпурари ҳисобланади.
29 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 1та ассист қайд этди.



