"Вольфсбург" Виллаш-Боаш билан музокара ўтказмоқда

Aslanov Jasurbek
3 апр 2019
"Зенит" ва "Шанхай СИПГ" собиқ бош мураббийи, айни дамда ишсиз бўлиб турган Андре Виллаш-Боаш фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, айни дамда португалиялик мутахассис "Вольфсбург" билан музокара ўтказмоқда. "Бўрилар" катта эҳтимол билан мавсум охирида жамоанинг амалдаги устози Бруно Лаббадиа билан хайрлашади. Немис клуби бир нечта номзодларни кўриб чиқмоқда.

Виллаш-Боашнинг сўнгги клуби "Шанхай СИПГ" бўлган эди. Шу билан бирга у фаолияти давомида "Порту", "Челси", "Тоттенхэм" ва "Зенит" клубларида ишлаган.

Бундеслига турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild