

Юлиан Дракслер август ойи бошларида клубдан кетмоқчи эканлигини матбуот орқали билдирганди. Аммо "Вольфсбург" Дракслерни сотмаслигини айтиб, футболчига матбуотда айтган гаплари учун жарима солганди.
"Бўрилар" ушбу трансфер ойнасида жамоа етакчисини қўйиб юборишни исташмаяпти. ПСЖнинг 75 миллион евролик таклифи ҳам уларни қарорларини ўзгартира олмади.



