UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  28 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  12 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  67 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1

Воҳид Холбоев: "Захира тор, кўнглимдагидек эмас" Янгиликлар

Воҳид Холбоев: "Захира тор, кўнглимдагидек эмас"

Ўзбекистон Про-лигаси 6-тури доирасида "Нурафшон" - "Ёзёвон" (2:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбон жамоа устози Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Йигитларнинг жисмоний жиҳатдан кучи етмаяпти. Қишки йиғинларда яхши куч сарфлаб, ишлаганимиз сабабли шогирдларимнинг ҳолати ёмон даражада эмас. Бироқ бизда бугунги баҳс бошлангунига қадар қандайдир ҳадик бор эди. Шукурки футболчилар ўйиндан ўйинга ўзларини кўрсатиб боришмоқда.

Ёшларимиз ҳам яхши ҳаракат қилишмоқда. Бироқ захира кучли эмас. Захирадан тушаётган футболчилар ўйинни кучайтириб бера олишмаяпти. Руслан Беклич ва Абдуғани Комилов ҳали ёш бўлса-да, жамоанинг бир бўлагига айланиб бўлишди. Муаммо шу, ўзгаришларда қийналяпмиз. Шу боисдан ҳам мавсум бошидан буён бир хил таркиб билан ўйнаяпмиз.

Жамоа янги бўлгани билан мақсадимиз юқори. А гуруҳига қўшилиб, ўзимизни кўрсатишни ният қиляпмиз", - деди Холбоев.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика