

- Яхши ўйин бўлди. Йигитлар вазиятлардан унумли фойдалана олди. Ҳар икки бўлим ҳам жамоамнинг устунлиги остида ўтди. Буни қайд этилган ҳисоб ҳам кўрсатиб турибди. Ўтган турда “Нурафшон”га ўз уйимизда мағлуб бўлганимиздан сўнг, бугунги баҳсга футболчилар жиддий тайёргарлик билан чиққанди. Кучли хоҳиш туфайли ғалаба қозондик деган бўлардим.
- “Ғиждувон” жамоасини хурмат қилган холда шуни айтишим мумкинки, жамоа жисмоний жиҳатдан анча кучсиз. Қишки йиғинларни кўнгилдагидек ўтказмагани, билиниб турибди. Жамоа сифатида ҳам мақтагулик эмас.
Исломбек Рустамбеков.



