UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  0 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли швециялик ҳужумчи билан шартнома тузди  5 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  9 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1

Воҳид Шодиев: “Зич ҳимояда 3 кишини алдаб кирадиган ҳужумчига ҳам қийин” Янгиликлар

Воҳид Шодиев: “Зич ҳимояда 3 кишини алдаб кирадиган ҳужумчига ҳам қийин”

Воҳид Шодиев 27 ёшида терма жамоага жалб этилди, ҳозирча ишончни оқлаб келяпти. У билан суҳбатимиз шу мавзуга қаратилди.
–   Мен сизни кеч кашф қилиндингиз деб ўйлайман...
–   “Қизилқум”дан “Нефтчи”га борганимда 7 нафар кучли ҳужумчилар бор эди. Исоқов, Бердиев жамоа етакчилари эди. Икки йил ҳаракат қилдим, сўнгги ўйинларда асосий таркибда майдонга тушишни бошлаганимда шартномам тугади кейин “Бухоро”га бордим ва у ерда ўз ўйинимни топдим. Ҳаммасига секинлик билан етишдим.

–   Шу нарсага тезроқ етишиш ҳам мумкин эди, агар эътибор барча вилоятларга бир хил қаралганида?
–   Бу ҳақида аниқ бир нарса айта олмайман, балки вақтли бошлаб эрта тугатармидим. Демак, тақдиримда шу ёзилган экан. Тўғри эрта бошлаб, ҳозиргача ўйнаганлар ҳам бор. 28 ёшга тўламан, ҳали ёшим ўтган деб ўйламайман, 27-32 ёш футболчи учун энг оптимал ҳолат деб биламан.

–   Умуман ўйнамасликдан кўра, кеч бўлсада терма жамоада ҳаракат қилиш яхшироқ бўлса керак, худди Лука Тонига ўхшаб.
–   Албатта.



–   ОЧЛ терма жамоага пойдевор бўлдими?
–   “Бунёдкор” олдинга ташланган қадам эди. ОЧЛдаги ҳар бир ўйин, ҳар бир дақиқа катта мактаб. Чемпионатда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушасиз. Кейин тажриба деган сўзга ўз фикримни билдирсам, биз тажрибали деганда ёши катта ўйинчиларни назарда тутамиз, аслида ёшлар ичида ҳам улар кўп бўлиши мумкин.

–   Демак, кучли клубда ўйнаб терма жамоа даражасини сақлаб туриш осонроқ?
–   Худди шундай.

–   Терма жамоада омадингиз “Бунёдкор”га нисбатан кўпроқ чопади, бу тактиками ёки ижрочилар туфайлими?
–   Ижрочилар кучли ва икки карра маъсулият билан майдонга тушасиз. Истайсизми йўқми терма жамоага катта эътибор қаратасиз, бу ерда рақобат ҳам кучли ҳар томонлама кучли тайёрланишингиз керак. Бу билан клуб иккинчи даража демайман, лекин маъсулиятни ўзига нисбатан орттириб ҳам бориш керак эмас, бу “куйиб” қолишга олиб келиши мумкин.



–   Осиё Кубогига тайёгарлик жараёнидан қониқиш ҳосил қиляпсизми, ўзингиздан келиб чиқиб?
–   Бир йилдан бери терма жамоага чақириляпман. Буни ҳар бир футболчи ният қилади. Терма жамоани муҳити ва тактикасига мослашиш борасида ишлаяпман. Осиё Кубогига оз қолган бўлсада, ҳеч бир футболчи якуний таркибдан ўрин олдим деб ўйламаяпти. Ҳали олдинда кўп йиғинлар бор, мана шу ўйинларидан келиб чиқиб ўзимни кўрстаишим керак, энг катта маъсулиятли йиғин декабрь ойида бўлиб ўтади, имкон қадар Осиё Кубогида иштирок этиш учун меҳнат қиламан.

–   Бугунги кунда ҳужумчиларга кўп эътироз бўляпти, ҳужумчи сифатида бунга қандан шарҳ берасиз?
–   Бугунга келиб барча футбол ўйнашни ўрганиб олди. Тактик жиҳатдан мукаммал ўйнала бошланди, рақибларимиз бизга қарши ҳимояда яхши ўйнаяптилар. Саудия Арабистони билан бўлиб ўтган ўйинда уларнинг ҳимояси кучли эмас эди, аммо жамоа сифатида улар жипс ҳаракат қилишди.

–   Сиз асосан бош билан гол урасиз, сизнинг типингиздаги ҳужумчи учун бу икки карра қийин бўлса керак.
–   Бу ҳам тўғри, аммо зич ҳимояда 3 кишини алдаб кирадиган ҳужумчи ҳам қийналади. Бунинг учун позицион ҳужумларни кучайтириб, яратилган битта вазиятдан унумли фойдаланишиз керак.

–   Қатар билан ўйинга шарҳингиз, асосан Ичеондаги футбочлилар тўп тепишди...
–   Бу ҳам бир сабаб, Кореядан Ичнеон – Токио – Тошкент орқали 18 соат ичида ортга қайтдик бир кун ўтмай яна Тошкент – Дубай – Доха орқали учдик. Табиийки қисқа вақт ичида уч хил об-ҳаво шароитини енгиб ўтиш қийин эди. Бу баҳона эмас, инсон организимини чидамлигидан келиб чиқиб фикр юритадиган бўлсак, футболчилар қийналишини аниқ эди. Ундан кейин умримда биринчи маротаба бундай ҳавода ўйнашим, мен учун жуда қийин бўлди. Бизда ҳам иссиқ  бўлади, аммо ҳаво намланмайди.

–   Австралияда ҳам худди шунга ўхшаган ҳаво бўлади, йўл ва шунга ўхшаган муаммоларга рақибларимиз ҳам дуч келади. Шундан келиб чиқиб, мухлислар биздан натижа кутишлари мумкинми?
–   Ҳар бир мухлисимиз натижага ҳақлилар. Бугун биз қийналаётган бўлишимиз мумкин, аммо бу бизга Осиё Кубогида ёрдам бериши аниқ. Айтишадику, машғулотда қийин бўлса, асосий ўйинда осон бўлади деб.

–   Акбар мадҳия айтилганда йиғлаб юборганингизни айтди, сиз бу ҳолатни нимага таққослаган бўлар эдингиз?
–   Мендан анча ёш укаларим терма жамоаларда ўйнаб юришган эди. Мен эса 27 ёшимда бу имкониятга эришдим. Мадҳия атилганда йиғладим, айтдим, бундан лаззатландим. Бир умр эсдан чиқармасам керак.



–   Сиз каби футболчилар терма жамоани қадрига етасизлар, чунки бунинг йўлида узоқ меҳнат қилдингиз, аммо баъзи ёшлар термага келганида, эртага ҳам кун борку қабилада иш тутишяпти, уларга нима маслаҳат берасиз?
–   Шундайлари бўлиши мумкин, аммо шуни унутмаслик лозим, ҳар бир ўйин сўнггиси бўлиши мумкин. Ўша берилган вақтнинг қадрига етиш керак, буни кейин қайтариб бўлмайди.

–   БАА терма жамоаси билан ўйинга нима дейсиз, улар ҳам бизни жуда яхши биладиган жамоалар сирасига киради.
–   Агар ўзимиз яратиган имкониятларни қилсак ғалаба қозона оламиз, имкониятлаарни эса голга айлантиришимиз ҳам керак. Тошкентда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди, муҳими уларга ўйнаш имкониятини бермаслигимиз керак.


Нодирхўжа Юлдашев
Абу Даби
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика