UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  0 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:38Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17. Таркиблар маълум  5 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  2 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  1 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  1 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  8 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  3 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0

Воҳид Шодиев: "Ҳозирги спорт формам терма жамоага тортмайди" Янгиликлар

Воҳид Шодиев: "Ҳозирги спорт формам терма жамоага тортмайди"

"Бунёдкор" ҳужумчиси Воҳид Шодиев "Шўртан"га қарши ўйиндан сўнг учрашув ҳақида ва ўз спорт формаси борасида гапириб ўтди.

"Ўйин яхши ўтди. Биринчи таймда уриб олинган голларимиз бизга қўл келди. "Шўртан" яхши қаршилик кўрсатди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Жароҳат туфайли икки ойни майдондан ташқарида ўтказишга мажбур бўлдим. Оёғимни операция қилдирдим. Энди аста-секин ўз спорт формамни тиклаб бормоқдаман. Иккинчи даврада ўзимнинг оптимал спорт формамга қайтаман деб ўйлайман. Ҳозирги спорт формам терма жамоа даражасига тортмайди. Давралар оралиғидаги йиғинлар орқали яна аввалги даражамга қайтишим керак. Турнир жадвалидаги ҳолатимиз? "Бунёдкор" доимо ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Биринчи даврадан кейин турнир жадвалида ўзимизга хос бўлмаган ўриндамиз. Лекин бу нарса бизнинг мақсад ва режаларимизни ўзгартира олмайди. "Бунёдкор" чемпионликка эришишга ҳаракат қилади. Олдинда "Сўғдиёна" билан бўладиган кубок беллашуви кутиб турибди. Бу жамоа ҳам ўз уйида анча яхши ўйнайди. Биз бу учрашувда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир таътил ҳақида эмас, ушбу баҳс ҳақида бош қотиряпмиз ва шунга тайёргарлик кўряпмиз", - дейди Воҳид Шодиев.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика