UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  11 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  28 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Воҳид Шодиев: “Бунёдкор” – ягона мақсад йўлида бирлашган жамоа" Янгиликлар

Воҳид Шодиев: “Бунёдкор” – ягона мақсад йўлида бирлашган жамоа"

“Бухоро” жамоасида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган ҳужумчи Воҳид Шодиевга Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасидан таклиф тушди.
Футболчи ушбу таклифга рози бўлиб, кейинги фаолиятини “қалдирғочлар” билан боғлади. Унинг ушбу ўтиш борасидаги фикрлари кўпчиликни қизиқтиришини инобатга олиб, уни суҳбатга тортдик.

- Қарор қабул қилишда қийналмагандирсиз-а?
- Йўқ, қийинчилик бўлмади. Мен учун ҳар томонлама маъқул таклиф бўлганди. Олдин айтганимдек, кўпроқ “Бунёдкор” учун ўйнашга хоҳишим бор эди. Шартномага қўл қўйишга арзимайдиган сабаб бўлмади.

- “Қалдирғочлар” доимо барчанинг диққат эътиборида бўлиб келган. Шу сабабли у ердаги футболчиларга ҳам эътибор юқори бўлади. Бундай шароитда сизга ортиқча босим ҳалақит қилмайдими?
- Жамоага энди қўшилганим боис ортиқча босимни сезмадим ва бундан кейин ҳам бу нарса бўлмайди деган умиддаман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ишимни бажаришга ҳаракат қиламан. Футболдан ташқари нарсаларга умуман эътибор бермайман.

- Клубда Олександр Пишур, Игорь Таран ва Анвар Бердиев каби тажрибали ҳужумчилар бор. Бундай кучли рақобатга кириш учун биринчи навбатда нимага эътибор қилмоқчисиз?
- Жиддий рақобат ичида “йўқолиб” кетмасликка ҳаракат қиламан. Пишур, Бердиев ва Таран жамоага фойда келтира оладиган хужумчилар. Улар қаторида мен ҳам “Бунёдкор”га ёрдам бериш учун келганман.

- Чемпион жамоага келгач интилиш ва иштиёқ янада ошдими?
- Бу мен учун янги чўққи бўлиб кўринмоқда. “Бунёдкор”да нималарга қодирлигинимни кўрсата олсам ўзимни бахтли ҳис этаман.

- Янги мавсумда қанчадир миқдорда гол ура оламан деб айта оласизми?
- Бу масалада аниқ жавоб бермайман. Шу кунгача чемпионатдан олдин мана бунча гол ураман деб айтамаганман. Ҳаммаси мавсум тугаганидан кейин маълум бўлади. Ҳозирдан бир нима дейиш нотўғри бўларди.

- Клубга мослашишда кимлар ёрдам беряпти?
- Жамоанинг аҳиллигини кўриб хурсанд бўлдим. Бу битта мақсад учун бирлашган жамоадир. Вазифа жиддий бўлганидан кейин ҳамма бир-бирига ёрдам беради. Клубда олдин бирга тўп тепган дўстларим ҳам бор.

- Миржалол Қосимов билан учрашув қандай ўтди?
- Мураббий билан футболчи ўртасидаги суҳбат давомида Миржалол Қўшоқович ҳақиқий мураббий эканлигини кўрсатди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика