UZ

Сўнгги янгиликлар

18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  0 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  1 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  7 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  3 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  11 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  3 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5

Воҳид Шамсаи: "Биз энг яхши ўйинимиз орқали, байроғимизни янада баландроқ кўтаришга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Воҳид Шамсаи: "Биз энг яхши ўйинимиз орқали, байроғимизни янада баландроқ кўтаришга ҳаракат қиламиз"

Эрон футзал терма жамоаси бош мураббийи Воҳид Шамсаи сайтимизга кичик интервью берди.

- Эрон терма жамоаси эртага чорак финал йўлланмаси учун Марокашга қарши баҳс олиб. Жамоангиз эртанги учрашувга қанчалик тайёр?

- Биз тайёрмиз. Икки нафар футзалчимиз сариқ карточкалар сабаб олдинги учрашувни ўтказиб юборишганди, эртанги учрашувда улар яна майдонга туша олишади. Грипп билан оғриган футзалчиларимиз ҳам тикланишди. Машғулотларимизни тўлиқ таркиб билан ўтказмоқдамиз. Қизиқарли ва мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш эта олишимизга ишонаман. Эртанги баҳс ФИФА рейтингида учинчи ва олтинчи жамоалар ўртасидаги баҳс бўлади. Португалия - Қозоғистон баҳси ҳам худди шундай. 1/8 финал босқичида иккита кучли жамоа ўз иштирокини якунлайди, афсуски.

- Айни дамда кўпчилик, учинчи турдаги Франция қарши кечган учрашувни танқид қилмоқда. Икки жамоа "келишилган" ўйин ўтказишди деган фикрлари кўп янграмоқда. Танқидчиларга жавоб бериб ўтсангиз?

- Биз 4:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Яна нима қилишимиз керак эди? Бизни танқид қилаётганларга жавоб беришга мажбур эмасман. Бу менинг вазифам эмас. Биз гуруҳ босқичини 9 очко, яъни 100% фоизлик натижа билан якунладик. Франция қарши ўйиндан олдин бизда нечта йўқотишлар борлигини айтиб ўтгандим, шунга қарамай биз ўйинни назорат қилдик. Иккинчи бўлимда эса ўз даражамизни намойиш этдик ва ғалаба қозондик.

- Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иштирокини жуда эрта якунлади. Ўзбекистоннинг иштироки ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоаларнинг натижалари мени хафа қилди. Ўзбекистон терма жамоасидаги бир нечта асосий футзалчиларнинг жароҳат олгани якуний натижага таъсир қилди. Икки мамлакатда ҳам футзал ривожланиб бораётгани аниқ. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилаётгани бунга яққол исбот бўла олади. Афсуски, улар кейинги босқичга чиқа олишмади, аммо Афғонистон плей-оффга йўл олди.

- Эртанги муҳим учрашув олдидан мухлисларга нималар демоқчисиз?

- Биз энг яхши ўйинимиз орқали, байроғимизни янада баландроқ кўтаришга ҳаракат қиламиз. Паркетда бор кучимизни берамиз. Марокаш терма жамоаси ҳам жуда кучли ва биз уларни ҳурмат қиламиз. Рақиб нималарга қодир эканлигини биламиз. Ғалаба қозониш учун боримизни берамиз.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Эслатиб ўтамиз, Эрон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионати чорак финал баҳси доирасида Марокашга қарши баҳс олиб боради. Учрашув эртага соат 17:30 Бухородаги "Универсал" спорт комплексида бўлиб ўтади.

хородаги "Универсал" спорт комплексида бўлиб ўтади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика