UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

"Vodiy Super Cup" - 2019 мусобақаси якунига етди. "Андижон ФА" чемпион! Янгиликлар

"Vodiy Super Cup" - 2019 мусобақаси якунига етди. "Андижон ФА" чемпион!

Тўрақўрғонда ўтган "Vodiy Super Cup" - 2019 мусобақаси ўз якунига етди.

Финалда "Локомотив" ва "Андижон ФА" жамоалари тўқнаш келишди. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида андижонликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва бош совринга эга чиқишди.

Тақдирлаш маросимида Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ва Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов иштирок этишди.

"Мана бир неча йилдирки, вилоятимизда болалар футболига бўлган эътибор кескин ошиб бораяпти. Бу борада барча-барчага катта раҳмат. Бундай мусобақалар орқали келажакка пойдевор қўямиз, укаларимиз Одил Аҳмедов ва Содиқжон Аҳмадалиевнинг сайи ҳаракатлари билан, мана шундай мусобақалар кўпайиб бораяпти", - дейди Хайрулла Бозоров.

Тадбир якунида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Вилоятимиз ҳокими бошчилигида жуда кўплаб ишларни бажараяпмиз. Шуҳрат ака Мирхолдиршоев ва Нодирхўжа Юлдашев 2019 йил давомида жуда кўплаб яхши савиядаги мусобақаларни ташкил этдилар. Биз бир жамоа эканлигимизни хис қилиб ишлаяпмиз. Бугун ажойиб байрам бўлди. Муҳими 16та жамоанинг бари ўйин амалиётига эга бўлдилар, бу футболда жуда ас қотади. Эртага бунданда яхши турнирларга биргаликда мезбонлик қиламиз.

"Vodiy Super Cup" - 2019

15-16 ўринлар учун: "Одил Аҳмедов ФА" - Жиззах ФА -/+
13-14 ўринлар учун: "Истиқлол" - БЎСМ16 0:2
11-12 ўринлар учун: Янгиер ФА - Сурхондарё ФА +/-
9-10 ўринлар учун: "Қайрат" - "Навбаҳор" 1:1 (2:1)
7-8 ўринлар учун: БЎСМ (Чуст) - "Баркамол Авлод" 0:1
5-6 ўринлар учун: Наманган ФА - Сирдарё ФА 4:3
3-4 ўринлар учун: "Одил Аҳмедов ФА" - "Фаровон" 1:1 (5:4)
ФИНАЛ: "Локомотив" - Андижон ФА 1:1 (2:4)


"Vodiy Super Cup-2019" ўз якунига етди. Жамоалар қуйидаги ўринларни қайд этдилар.

1-ўрин: Андижон ФА (Андижон)
2-ўрин: "Локомотив" (Тошкент)
3-ўрин: "Одил Аҳмедов ФА" (Тошкент)
4-ўрин: "Фаровон" (Марғилон)
5-ўрин: Наманган ФА (Наманган)
6-ўрин: Сирдарё ФА (Сирдарё)
7-ўрин: "Баркамол Авлод" (Косонсой)
8-ўрин: БЎСМ (Чуст)
9-ўрин: "Қайрат" (Олмата, Қозоғистон)
10-ўрин: "Навбаҳор" (Наманган)
11-ўрин: "Янгиер" (Сирдарё)
12-ўрин: Сурхондарё ФА (Сурхондарё)
13-ўрин: Жиззах ФА (Жиззах)
14-ўрин: БЎСМ16 (Тошкент)
15-ўрин: "Истиқлол" (Наманган)
16-ўрин: "Одил Аҳмедов ФА" (Тўрақўрғон, конкурсдан ташқари)





Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика