UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  0 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  20 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8

Водий футболига қайта жон бериши кутилаётган лойиҳа старт олаяпти! Янгиликлар

Водий футболига қайта жон бериши кутилаётган лойиҳа старт олаяпти!

Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов, Одил Аҳмедов академияси водий бўйича иш бошқарувчиси Содиқ Аҳмадалиев ва лойиҳа раҳбари Нодирхўжа Юлдашев томонидан водий футболининг келажаги сифатида эътироф қилинаётган лойиҳанинг илк кўринишдаги мусобақаси 29 сентябрь куни старт олади.

Шу муносабат билан кеча Тўрақўрғон туманидаги Одил Аҳмедов академиясида мураббийлар ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди ва унда таклифлар ўрганилди. Бошланишига лойиҳада 10та жамоа қатнашиши лозим эди. Афсуски якшанба куни тарбияланувчиларни уйга кетиши муносабати билан, Наманган академияси бош мураббийи турнирда иштирок эта олмаслигини билдирди.


Лойиҳа ҳақида қисқача. Мусобақада 2007 ва 2008 йилда таваллуд топган футболчилар қатнашадилар. Учрашувлар ностандарт (50х80) майдонда (2007 йиллар учун мос равишда) бўлиб ўтади. Ўйинларни қанот ҳакамларидан иборат гуруҳга эга малакали реферилар бошқариб борадилар. Бунақаси болалар футболида ҳали кузатилмаган. Ҳар бир учрашув тасвирга олинади ва ўз шогирдларининг ҳаракатлари устида иш олиб бориш учун мураббийларга тақдим қилинади.


"Вилоят ҳокими Хайрулла Хайитбоевич бизга катта ишонч билдирди. Ҳозир Наманган вилояти футбол ассоциациясининг ривожлантириш дастури устида ишлаяпмиз. Тез қарорга келиш ниятимиз йўқ. Мана 1 ойдан ошдики, ҳудудларда мониторинг ишларини олиб бордик. Биз бормаган туман қолмади. Муаммоларни ўргандик. Бу ерда укаларимиз, Одил, Содиқ, Нодирхўжа катта ёрдам қилаяптилар. Яқин 20 кун ичида "Навбаҳор ЧЕМПИОН" деб номланган истиқболли лойиҳани оммага тақдим этамиз. Режамизга кўра, 6-7 йилдан сўнг "Навбаҳор" мунтазам ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиб борадиган жамоага айланиши керак. Бу борада, вилоят ҳокими 2 маротаба туман ҳокимликлари, спорт бошқармаси, БЎСМ директор ва мураббийлари билан кенгайтирилган йиғилиш ўтказди. Бу эса ўз навбатида бизнинг ишимизни енгиллаштираяпти. Ҳозир барчамизни бирлашадиган давримиз. "Водий Лигаси" эса бизнинг илк лойиҳамиз сифатида тарихга киради", - дейди Наманган футболи юлдузи, айни дамда ВФА 1-Вице-президенти, Шуҳрат Мирхолдиршоев.


Мусобақа низомига кўра майдонда 2 нафар 2008 йилда таваллуд топган футболчи бўлиши керак. 7та тур якунларига кўра совриндорлар аниқланади. Турнирнинг 7-тур, сўнгги ўйин кунига Италиянинг "Карпи" жамоаси академияси директори Даниэл Андреоцци ташриф буюради ва 8та жамоадан 18 нафар футболчини ташкилотчиларга тақдим этади. Шу тариқа биз 2007 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат водий терма жамоасини шакиллантирамиз ва ноябрь ойида 5 кунга уларни италиялик мутахассис бошқарувида 2 маҳаллик машғулотларни ташкил қиламиз. Шундан сўнг, мазкур 18 нафар футболчи Тошкентда бўлиб, италиялик мураббий қўл остида "Бунёдкор", "Локомотив" ва Тошкент академиясига қарши 3та ўртоқлик ўйинида майдонга чиқадилар. Бу билан биз 8та жамоа футболчилари ўртасида, терма жамоага интилиш стимулини уйғотамиз. Тур учрашувлари учун майдон, водий терма жамоаси учун ётоқ Одил Аҳмедов академиясидан бепул тақдим этилади!


Барча тур ўйинлари, Тўрақўрғондаги замонавий футбол академияда бўлиб ўтади

2020 йил мазкур лойиҳа 2007, 2008, 2009 ва 2010 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида ташкил қилинади ва унинг географияси кенгаяди. 



Мана шу икки киши туфайли вилоятда болалар футболи яна қайта оёққа тураяпти


"Бизнинг ёшлигимизда бундай мусобақалар бўлмасди, шунинг учун барчамиз Тошкентга интилар эдик. Афсуски ҳаммада ҳам Тошкентга келиш имконияти бўлмаган. Натижада кўплаб истеъдодли футболчилар фаолиятларини эрта якунлаганлар. Вилоятимиз ҳокимлиги билан водий футболини ривожлантириш борасида иш олиб бораяпмиз. Наманганда футбол кучайиши учун, қўшни Андижон ва Фарғонада ҳам ривожланиши керак. Ҳамма яхши маҳсулот сифатли рақобатдан келиб чиқиб юзага чиқади", - дейди Содиқ Аҳмадалиев.

Иштирокчи жамоалар: "Нефтчи" (Фарғона), "Навбаҳор" (Наманган), Андижон Академия (Андижон), "Штутгарт" (Наманган), "Фаровон" (Марғилон), "Одил Аҳмедов ФА" (Тўрақўрғон/Косонсой), "Локомотив-БФК" (Қўқон), "Чуст БЎСМ" (Чуст).


1-тур. 29 сентябрь (якшанба)

14:00. "Нефтчи"-"Чуст БЎСМ"

15:00. "Локомотив-БФК"-Андижон Академия

16:00. "Фаровон"- "Навбаҳор"

17:00. "Одил Аҳмедов ФА"-"Штутгарт"


2-тур. 6 октябрь (якшанба)

"Штутгарт"-"Нефтчи"

"Чуст БЎСМ"-Андижон Академия

"Локомотив-БФК"-"Фаровон"

"Одил Аҳмедов ФА"-"Навбаҳор"


3-тур. 13 октябрь (якшанба)

"Нефтчи"- Андижон Академия

"Штутгарт"-"Навбаҳор"

"Чуст БЎСМ"-"Фаровон"

"Одил Аҳмедов ФА"-"Локомотив-БФК"


4-тур. 20 октябрь (якшанба)

"Навбаҳор"-"Нефтчи"

Андижон Академия-"Фаровон"

"Штутгарт"-"Локомотив-БФК"

"Чуст БЎСМ"-"Одил Аҳмедов ФА"


5-тур. 27 октябрь (якшанба)

"Нефтчи"-"Фаровон"

"Навбаҳор"-"Локомотив-БФК"

Андижон Академия - "Одил Аҳмедов ФА"

"Штутгарт"-"Чуст БЎСМ"


6-тур. 10 октябрь (якшанба)

"Локомотив-БФК"-"Нефтчи"

"Фаровон"-"Одил Аҳмедов ФА"

"Навбаҳор"-"Чуст БЎСМ"

Андижон Академия-"Штутгарт"


7-тур. 17 ноябрь (якшанба)

"Нефтчи"-"Одил Аҳмедов ФА"

"Локомотив-БФК"-"Чуст БЎСМ"

"Фаровон"-"Штутгарт"

"Навбаҳор"-Андижон Академия

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика