UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  131 20:50Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  26 20:50Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  5 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  1 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  2 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  8 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  2 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   2 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  14 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  20 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1

"Водий футболи": Водий дербисида "Навбаҳор" ғолиб бўлди Янгиликлар

"Водий футболи": Водий дербисида "Навбаҳор" ғолиб бўлди

Кеча олий лиганинг 24-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.

"Навбаҳор" - "Андижон": Водий дербисида "лочинлар" зафар қучди

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Навбаҳор" клуби ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди. Азим Аҳмедовнинг ягона голи "лочинлар"га 5 ўйинлик ғалабасиз сериясига баҳрам беришга ёрдам берди.

"Навбаҳор" сўнгги бор 18-турда "Нефтчи"ни мағлуб этгач кетма-кет 5та ўйинда юта олмаганди.

"Андижон"нинг эса аксинча ғалабасиз серияси учта ўйинга етди. Ўтган турларда "Шўртан" билан дуранг ўйнаган, "Локомотив"га ютқазган "бургутлар" водий дербисида "Навбаҳор"га ютқазди.


"Нефтчи": Ғалабали серия 4та ўйинга етди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 24-турни ўз уйида "Пахтакор"га қарши ўтказиб 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, "Нефтчи" ўзининг ғалабали сериясини 4та ўйинга етказиб олди. Фарғоналиклар "Сўғдиёна", "Бунёдкор" ва "Динамо"дан сўнг "Пахтакор"ни таслим қилишди.


"Қўқон-1912": Ғузорда "Шўртан" билан дуранг ўйнадик

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси кеча Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлиб 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Игорь Голбан ва Ориф Мамажонов томонидан урилган голлар қўқонликларга сафардаги муҳим дурангни келтирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика