UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  0 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  3 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  6 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  7 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8

Водий футболи. 21-тур олдидан маълумотлар Янгиликлар

Водий футболи. 21-тур олдидан маълумотлар

11 ва 12 сентябрь куни олий лигамизда 21-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

"Қўқон-1912": "Машъал"ни 5 марта мағлуб этганмиз

“Қўқон-1912” ва “Машъал” олий лигада 7 бора тўқнаш келишган. Натижалар воҳа клубининг устунлигини кўрсатмоқда. “Машъал” ушбу рақибни 5 марта мағлуб этган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” ҳисобида битта ғалаба мавжуд. 

“Қўқон-1912” майдонида бўлиб ўтган 3та ўйиннинг биттасида мезбонларнинг қўли баланд келган. Бир учрашувда дуранг қайд этилган. Бир бор Муборак клуби сафардан ғалаба билан қайтган.  


"Навбаҳор": “Лочинлар” охирги уч йилда Самарқандда ғалаба қозона олишмаган

“Динамо” ва “Навбаҳор” олий лигада 43 бора тўқнаш келишган. Натижалар водий клуби устунлигини кўрсатмоқда. “Лочинлар” 23та ўйинда ғолиб бўлишган, 8та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. 

“Навбаҳор” Самарқандда 7 марта ғалаба қозонган. 12та учрашувда “Динамо” муваффақиятга эришган. Қолган икки баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашган. “Лочинлар” охирги уч йилда Самарқандда ғалаба қозона олишмаган. 


"Нефтчи": Сафарда “Сўғдиёна”ни 9 бор мағлуб этиб қайтган 

“Сўғдиёна” ҳамда “Нефтчи” олий лигада 39 бора тўқнаш келишган. Шулардан 26тасида фарғоналиклар ғолиб бўлишган, 5та ўйинда “Сўғдиёна” ғалабани тантана қилган. Ўзаро ўйинларда 8 марта дуранг натижаси қайд этилган. 

“Сўғдиёна” ўз майдонида бу рақибни 4 марта мағлуб этган. Беш марта дуранг қайд этилган. “Нефтчи” сафарда “Сўғдиёна”ни 9 бор мағлуб этиб қайтган. 


"Андижон" ўз майдонидаги охирги 8та ўйинда “Қизилқум”ни 8 бор мағлуб этган

“Андижон” ва “Қизилқум” олий лигада жами 27 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Қизилқум”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Навоийликлар 14 та ўйинда ғолиб бўлишган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. 11 учрашувда эса “Андижон” зафар қучган. 

“Андижон” ўз майдонида “Қизилқум”ни 10 бор мағлуб этган. Битта учрашувда дуранг қайд этилган. Қолган 2 учрашувда Навоий клуби сафарда ғалабага эришган. Водийда ўтган охирги 8та ўйинда “бургутлар” 8 бор зафар қучишган. 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика