UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  13 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  145 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  15 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Водий учун қийин турда имкониятлар қандай? Янгиликлар

Водий учун қийин турда имкониятлар қандай?

Бугун олий лиганинг 12-тур ўйинлари старт олади.
Куннинг марказий ўйини Муборакда бўлиб ўтади.

"Шўртан"дан фарқли равишда "Машъал" тетикроқ. Мухтор Қурбонов шогирдлари 3 июнь куни "Пахтакор"га қарши кубок ўйинида майдонга тушишган. Тўғри, Таран ва Карпенко учрашувда иштирок этмади, лекин оз бўлса-да жамоада толиқиш йўқ эмас. "Шўртан"га етишмаётган нарса темпни бир текисда ушлаб туриш бўляпти. Жамоа бир ўйнаса яхши ҳаракат қилади, ўйин чиқмаса ҳимоя дарз кетади. "Машъал" эса ўз майдонида очко улашишни кўп ҳам ёқтиравермайди.

"Машъал" (Муборак) - "Шўртан" (Ғузор)
Имкониятлар: 55:45%

Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), Б.Қодиров (Бухоро), Т.Қўлдошев (Бухоро), Д.Жалимов (Нукус)
Назоратчи: Б.Галеев (Урганч).
ПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.




"Қўқон-1912" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор"нинг кайфияти яхши деб айтса бўлади. "Бухоро"да эса кичик ўзгаришлар бўлиб ўтди. Янги мураббий ва янги раҳбар ҳар доим яхши натижа кўрсатгиси келади. Аммо, аммоси шундаки, футболчилар ҳали ўзгармаган. "Навбаҳор"да бу йил Эркинов росмана яхши ҳаракат қилишни бошлади. Ҳимоя ва дарвоза чизиғида ҳам муаммо йўқ. "Бухоро" ўз майдонида сўнгги турда "Локомотив" дарвозасини икки маротаба ишғол қилганини унутмаслик лозим.

"Навбаҳор" (Наманган) - "Бухоро" (Бухоро)
Имкониятлар: 55:45%

Ҳакамлар: М.Мухамедов (Тошкент вил.), А.Снетков (Тошкент вил.), Н.Рўзимов (Тошкент), А.Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Д.Роман (Тошкент).
ПФЛ вакили: А. Фролов.




Рустам Мирсодиқов шогирдлари сўнгги 3 ўйинда олти очкони, Абдуллаев жамоаси эса уч очкони қўлга киритди. Муроджон Тошматовнинг ўйини очилган бир пайтда рақибларга қийин бўлиб боряпти. "Қўқон-1912" эса сўнгги турда ўз майдонида наманганликларга имкониятни бой берди. Доим ҳам ҳимояга таяниб ўйнаш осон эмас, "Қўқон-1912" ўз таркибини сақлаб қолган ҳолда иккинчи даврага битта ҳужумчи ва иккита ярим ҳимоячи олса иши янада яхшиланиши мумкин.

"Металлург" (Бекобод) - "Қўқон-1912" (Қўқон)
Имкониятлар: 55:45%

Ҳакамлар: В.Серазетдинов (Тошкент), Р.Шояхметов (Тошкент), Д.Сайлалов (Тошкент), А.Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).
ПФЛ вакили: В.Леткин.




12-турни ҳам "Сўғдиёна" ўзи учун қурилган янги стадионда ўтказа олмайдиган бўлди. Зоминдаги ўйинга "Андижон" истаб-истамасдан бораётган бўлса ажаб эмас. Майдоннинг ҳолати ҳақида кўп гапирдик. Лекин нима ҳам дердик, жиззахлик мухлислар ҳам олий лигадан баҳраманд бўлишни исташади ва улар учун энг яқин стадион бу Зоминда. Лекин бу майдон "Сўғдиёна"нинг ўзига ҳам ноқулайликлар туғдиради. Файзиев жамоаси техникага таянган ҳолда ҳаракат қилади. Бу майдонда эса ким битта гол уриб олса, ўша ғалаба қозониб кетиши мумкин.

"Сўғдиёна" (Жиззах) - "Андижон" (Андижон)
Имкониятлар: 50:50%

Ҳакамлар: Х.Рўзиев (Тошкент), О.Абдувасилов (Тошкент), Т.Гайнулин (Тошкент), Н.Болтаев (Навоий)
Назоратчи: Ғ.Каримов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Р. Черников.




Гарчанд, ўйинда "Локомотив" таркиб жиҳатдан устунликка эга бўлса-да, жамоа сўнгги ўйинларда яратилган имкониятлардан яхши фойдалана олмаётганини муаммо деб айтса бўлади. "Бухоро" билан бўлиб ўтган ўйинда Маъмур Икромов ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиқди. Учрашув сўнггида эса қизил карточка олган. Дарвозабон "Локо" учун муаммо эмас, захирада кимсан Игнатий Нестеров. "Қизилқум"да Жабборов мавсумни ёмон ўтказмаяпти. Акмал Рустамов ҳужумдаги хавфли ҳимоячи. "Локомотив"дан эса бирон-бир футболчини ажратиб кўрсата олмаймиз, ҳозирча ҳар турда янгича таркиб кўряпмиз.

"Локомотив" (Тошкент) - "Қизилқум" (Навоий)
Имкониятлар: 55:45%

Ҳакамлар: Р.Эрматов (Ташкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), Б.Йўльчораев (Гулистон)
Назоратчи: Ш.Жумаев (Қарши).
ПФЛ вакили: Н. Лутфулин.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика