"Водий футболи": "Нефтчи"да энг кўп томошабин, "Навбаҳор" энг қўпол жамоа

Narzulla Saydullayev
8 июл 2015, 17:08
Водий клублари давралар оралиғидаги танаффусга чиқиб кетишди.

"Нефтчи": Биринчи даврада энг кўп мухлис бизда

Биринчи даврада мухлис тўплаш борасида (уйда ва сафарда) «Нефтчи» жамоаси пешқадамликни қўлга киритди – 110903. Бу дегани ҳар бир ўйинга ўртача 7394 томошабин келган.

Дастлабки даврада энг кўп томошабин «Нефтчи» – «Насаф» учрашувига ташриф буюрди – 17143.


"Навбаҳор" - Дастлабки давранинг энг қўпол жамоаси

Биринчи даврада энг кўп карточкани Наманганнинг "Навбаҳор" клуби футболчилари олишди - 43та. Шундан 40таси сариқ карточка ва 3таси қизил карточка.


"Андижон": Санжар Асқаралиев қизил карточка олган энг қари футболчи

Дастлабки даврада майдондан четлатилган энг қари футболчи "Андижон" футболчиси Санжар Асқаралиев бўлди. У 34 ёш 115 кунлигида қизил карточка олди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›