UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  0 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  0 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  6 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   5 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  7 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  36

“Водий футболи”. Дилшод Жабборов кейинги ўйинни ўтказиб юборади Янгиликлар

“Водий футболи”. Дилшод Жабборов кейинги ўйинни ўтказиб юборади

Водий футболига оид янгиликларни бериб боишда давом этамиз.
“Андижон”: Андижонлик ишқибозлар диққатига
Нодирбек Тўйчиев қайтди. Аниқроғи қайтаришди. Эндиликда ишқибозлар клуби ҳам “Нефтчи” билан ўйинга астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Хабарингиз бўлса керак, бургутлар 30 май, шанба куни ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилади. Нодирбек Тўйчиев бошчилигидаги ишқибозлар клуби бўлажак баҳсга кўтаринки руҳда ҳозирлик кўрмоқда. “Андижон”нинг ҳар бир уй ўйинида 18-секторда ишқибозлик қиладиган мухлисларга ишқибозлар клубидан ўзига хос совға тайёрланмоқда.

Яъни, шу куни 18-сектордан чипта сотиб олиб, “Андижон”ни қизғин қўллаб-қувватламоқчи бўлганларга бепул футболка ва шарфлар тақдим этилади. Футболкалар сони чегараланган, чипта сотиб олишга шошилинг. Чипталар эса эртага эрталаб сотувга чиқади.


“Навбаҳор”: Дилшод Жабборов кейинги ўйинни ўтказиб юборади
Лочинлар сардори кеча Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Локомотив”га қарши баҳсда ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкани қабул қилиб олиб, майдонни шерикларидан олдин тарк этишга мажбур бўлди. Энди футболчи кейинги баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди. Айтиш лозимки, бу йўқотиш Бахтиёр Ашурматовга “Қўқон-1912” билан ўйиндан олдин муаммо келтириб чиқариши турган гап.


“Қўқон-1912”: Ёшлар жамоамиз ҳам кичик дербига астойдил ҳозирлик кўрмоқда
Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги “Қўқон-1912” ёшлар жамоаси 30 май куни бўлиб ўтадиган кичик дербига астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Жорий йил ҳисобидан чемпионатда умуман мағлубиятга учрамай келаётган ёш қўқонликлар бўлажак баҳсда ҳам ишқибозларни қувонтиришга ва шу орқали ёқимли анъанани давом эттиришга ҳозирлик кўрмоқда. Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” ёшларига қарши кечадиган баҳс 30 май, шанба куни соат 16:30да бошланиши кўзда тутилган. Ишқибозларни стадионга чорлаб қоламиз.  


“Нефтчи”: Аббосбек Махсталиев умумий гуруҳга қайтди
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси олий лига 11-турида “Андижон” меҳмони бўлади. Клуб кеча кечки машғулотни Қиргулидаги базада олиб борди. Кичик жароҳат олгани боис икки кун машғулотларда иштирок этмаган Аббосбек Махсалиев кечаги машғулотда умумий гуруҳ билан бирга иштирок этди.

“Нефтчи”нинг бугунги машғулоти “Истиқлол” стадионида ўтказилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика