"Водий футболи": Бугун "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" ўйини бўлади

Narzulla Saydullayev
19 июл 2015, 14:05
Водий клублари иккинчи даврага тайёргарликни давом эттиришмоқда.

"Андижон" бугун Тошкентга боради

Эдгар Гесс бошчилигидаги "Андижон" клуби 17 июль куни иккинчи даврага тайёргарликнинг илк босқичини якунлаган эди.

"Бургутлар" бугун, 19 июль куни Тошкентда йиғилиб тайёргарликни давом эттиради. Эртага жамоа аъзолари тиббий кўрикдан ўтишади. Бу йиғин чоғида 4та назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган.


"Нефтчи": Эртага Тошкентда йиғинни бошлаймиз

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз қароргоҳидаги йиғинни якунлади.

Жамоа эртага Тошкентда йиғиннинг иккинчи босқичини бошлайди. Мурод Исмоилов шогирдлари бу йиғин давомида бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказишади.


"Навбаҳор" ва "Қўқон-1912": Бугун "Жар"да ўзаро ўйин

Бугун водийнинг икки клуби Тошкентда ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказишади. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Навбаҳор" клуби Рустам Абдуллаев бошқарувидаги "Қўқон-1912" билан беллашади.

Баҳс соат 17:45да "Жар" стадионида бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia