UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  1 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  4 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  7 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  4 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  9 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  13 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0

"Водий футболи": Бугун "Нефтчи" Фарғонада, "Қўқон-1912" Навоийда ўйнайди Янгиликлар

"Водий футболи": Бугун "Нефтчи" Фарғонада, "Қўқон-1912" Навоийда ўйнайди

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган дастлабки кунда водийнинг икки клуби ўйнайди.
"Андижон": Бугун ёшларимиз "Дўстлик" стадионида ўйнайди

Кеча Тошкентга йиғилиб “Ўзбекистон” меҳмонхонасига жойлашган “Андижон” жамоаси “Локомотив”га қарши ўйинга тайёргарликни пойтахтда давом эттирмоқда.

Кеча куннинг иккинчи ярмида жамоамиз Тошкентдаги дастлабки машғулотини ўтказди. Бугун эрталабки машғулот эса “Локомотив” клубига қарашли “Дўстлик” стадионида ўтказилди. Жароҳатлари борлиги сабабли Раҳим Қодиров ва Расул Раҳмонов ҳамда дисквалификацияси борлиги туфайли Даврон Турсуновдан ташқари барча футболчилар машғулотларда иштирок этди.

Бугун “Дўстлик” стадионида ёшлар жамоамиз “Локомотив” ўринбосарларига қарши майдонга тушади. Учрашув соат 17:00да бошланади.



"Нефтчи": Мағлубиятсиз серия давом этадими?

Бугун фарғонанинг "Нефтчи" клуби олий лиганинг 8-турида "Динамо"ни қабул қилади. Превью

Бу мавсумда мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турган "Нефтчи" ўтган турда илк ғалабасини қўлга киритган "Динамо"ни қабул қилади. Фарғона клубининг мағлубиятсиз серияси 8та ўйинга етган. Жамоа ўтган йилнинг охирги турида ҳам мағлуб бўлмаган.

Мурод Исмоилов ва Тачмурод Агамуродов бошчилигидаги жамоалар ўртасидаги баҳс соат 17:00да "Истиқлол" стадионида бошланади.



"Қўқон-1912": Матниёзов ва яна икки нафар йўқотиш бор

Кеча "Ёшлар спорт мажмуаси" стадионида "Қизилқум" билан ўйин олдидан машғулот ўтказилди. Навоий шаҳрида бугун об-ҳаво яхши. Қуёш чарақлаб турибди. Превью

Таркибда йўқотишлар бор. Ҳозирча улардан бири дарвозабон Руслан Матниёзов эканлигини айтиш мумкин. 28 ёшли посбон "Бухоро" ёшларига қарши баҳсда жароҳат олиб сафдан чиққанди. Асосий таркибнинг яна икки аъзоси сафда эмас. Улар кимлар эканлигини ўйин арафасида маълум қиламиз.

Дарвоқе, кеча дуранг қайд этган ёшларимиз Қўқонга қайтиб кетишди.



"Навбаҳор": Ёшларимиз бугун "Насаф" билан ўйнашади

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ёшлари бугун 8-тур ўйинини Қаршининг "Насаф" клубига қарши ўйнайди. Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ўйингоҳида ўтказиладиган баҳс 17.00да бошланади.

Ортда қолган 7та турда ёш "лочинлар" 3та ғалабага эришишди. Бир марта дуранг ўйнашди ва 3 бор мағлуб бўлишди. Айни пайтда 10 очко тўплаган "Навбаҳор" ёшлари мусобақа жадвалининг 8-поғонасида бормоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика