UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  1 11:42"Насаф"да нима гаплар?  5 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  10 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  12 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  3 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  4 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0

"Водий футболи". Асқаралиев ва Отахонов 5тадан ўйинга дисквалификация қилинди Янгиликлар

"Водий футболи". Асқаралиев ва Отахонов 5тадан ўйинга дисквалификация қилинди

Водий клублари кубок ўйинларига тайёргарлик кўришмоқда.
"Қўқон-1912": “Пахтакор” билан 5 июль куни ўйнаймиз

Олий лиганинг 2-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашуви маълум сабабларга кўра, бошқа кунга қолдирилганди. Профессионал футбол лигаси, мусобақаларни ўтказиш бўлими мазкур учрашувни 5 июль куни бўлиб ўтишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 1 июль куни Қўқонга Тошкентнинг бошқа бир жамоаси “Бунёдкор” ташриф буюради.


"Нефтчи": "Бухоро"га қарши ўйин кечроқ вақтга белгиланади

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби олий лиганинг 13-туридан сўнг кейинги турдаги рақиби "Бухоро"га қарши учрашувга тайёргарликни бошлаб юборди.

Олий лигада ҳозирча умуман ғалаба қозона олмаган "Бухоро"га қарши баҳс футболчилар ва мухлисларга қулай бўлиши учун имкон қадар кечроқ муддатга белгиланади.


"Навбаҳор": Эртага "Локомотив" билан ўйнаймиз

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби эртага Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасида ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилади.

Тошкентда кечган дастлабки учрашувда "темирйўлчилар" 2:0 ҳисобида зафар қучишганди. Эртанги жавоб баҳсида Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа ушбу фарқни йўққа чиқариб чорак финалга чиқишга уриниб кўришади.


"Андижон": Отахонов ва Асқаралиев 5тадан учрашувни ўтказиб юборишади

Бир кунлик дам олишдан кейин жамоа бугун тушдан кейин қароргоҳга йигилади. Эртага эрталаб жамоа Бекободга йул олади. Ўзбекистон кубоги нимчорак финали жавоб баҳсида жамоа "Металлург"га қарши майдонга тушади. Биринчи ўйинда жамоамиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. ПФЛнинг қарорига кўра Иброҳим Отахонов ва Санжар Асқаралиев 5тадан учрашувни ўтказиб юборишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика