UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  0 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  10 19:15Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  24 19:13Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  0 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  1 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  23 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  25 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6

"Водий футболи": Акмал Ҳолматов 4та ўйиндан буён гол урмоқда Янгиликлар

"Водий футболи": Акмал Ҳолматов 4та ўйиндан буён гол урмоқда

Водий клублари кеча 14-тур ўйинларини ўтказишди. Натижалар: 2та ғалаба, 2та мағлубият.
"Нефтчи": Ҳолматовдан ажойиб серия ёхуд "Бухоро" мағлуб этилди

Олий лиганинг 14-турида Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилди. Учрашув тақдирини 38-дақиқада тажрибали ярим ҳимоячи Акмал Ҳолматов томонидан урилган гол ҳал қилди - 1:0. Шу тариқа, "Нефтчи" мавсумдаги ўзининг 10-ғалабасини қўлга киритди.

Акмал Ҳолматов олий лиганинг охирги 4та ўйинда майдонни голсиз тарк этмаяпти. Футболчи "Андижон", "Олмалиқ", "Қўқон-1912" ва "Бухоро" билан ўйинларда гол уришга эришди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Нефтчи" ўз очколарини 32тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 3-ўринга чиқиб олди.


"Навбаҳор": Бу йил биринчи марта 4та гол урдик


Кеча Ғузорнинг "Шўртан" клубини қабул қилган Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 4:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа 2015 йилги мавсумда илк бор битта ўйинда рақиб дарвозасига 4та гол уришга муваффақ бўлди. Сўнгги бор "лочинлар" ўтган йилнинг 19-турида "Сўғдиёна"га қарши ўйинда 4та тўп киритишганди.

"Навбаҳор" 18 очко билан мусобақа жадвалининг 9-поғонасидан ўрин олди.


"Андижон": Олий лигадаги 300-мағлубиятни Самарқандда қабул қилиб олдик


Самарқандда "Динамо" клуби меҳмони бўлган "Андижон" клуби сафарда 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Ушбу мағлубият водий клубининг олий лигадаги 300-мағлубияти бўлди. "Бургутлар" кеча чемпионатдаги ўзларининг 642-учрашувларини ўтказишди. Шундан 215тасида ғалаба, 127тасида дуранг кузатилган.

"Андижон" ҳисобида ҳамон 11 очко бор ва жамоа 13-ўринни эгаллаб турибди.



"Қўқон-1912": "Сўғдиёна"га яна ютқаздик

Жиззахдаги янги қуриб битказилган стадионда "Сўғдиёна" меҳмони бўлган "Қўқон-1912" жамоаси 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Нодир Қўзибоев кетма-кет иккинчи турда гол урди, бироқ иккала сафар ҳам жамоа имкониятни бой бериб қўйди.

Ўтган ҳафта кубок баҳсларида айнан "Сўғдиёна"га ютқазиб мусобақани тарк этган қўқонликлар бу сафар ҳам Жиззах клуби олдида ожиз қолишди.

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги жамоа 10 очко билан 14-ўринга тушиб қолди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика