Влашич "Бёрнли" футболчисига оғир жароҳат етказди ва йиғлаб юборди

Sherzod Nurmatov
17 апр 2022, 20:57
"Бёрнли" ярим ҳимоячиси Эшли Вествуд Англия чемпионати 33-тури доирасидаги "Вест Хэм" билан ўйинда жиддий жароҳатга йўлиқди.

У ўрнидан туролмай қолди ва шифокорлар дарҳол ёрдамга ошиқишди.

Ҳар икки жамоа футболчилари Вествуднинг жароҳатидан шок ҳолатга тушиб қолишди. 

"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Никола Влашич эса кўзёшларини тийиб туролмади. Жамоадошлари уни тинчлантиришга уринишди.

Вествуд майдондан олиб чиқиб кетилди ва ўйин давом этди. Якунда учрашувда дуранг қайд этилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia